Жаҳон | 20:50 / 02.11.2017
7062
1 дақиқада ўқилади

Испания Пучдемоннинг ҳибсга олинишига халқаро ордер берилишини сўрамоқда

Фото: РИА Новости / Джорди Бойшареу

Испания прокуратураси Каталониянинг ўз лавозимидан четлатилган раҳбари Карлес Пучдемоннинг ҳибсга олинишига халқаро ордер берилишини сўрамоқда. Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, 2 ноябрга белгиланган суд йиғилишига Каталония ҳукуматининг 14 вакилидан 5 нафари келган. 

Аввалроқ Пучдемон у ва мухториятнинг бир қатор собиқ вазирлари адолатли суд бўлишини кутиб Бельгияда қолишларини ва кўрсатмалар бериш учун Испания миллий суд ҳайъатига келмасликларини айтган.

Мавзуга оид