Саудия Арабистонида бир неча ўнлаб кишиларнинг ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилди
Саудия Арабистони марказий банки қироллик ҳудудидаги молиявий институтларга (банклар, кредит ташкилотлари) бир неча ўнлаб кишиларнинг ҳисоб рақамларини музлатиб қўйишни буюрди.
Шу мақсадда марказий банк молиявий институтларга ҳисоб рақамлари музлатилиши керак бўлган шахслар рўйхатини йўллаган. Бунинг бирор-бир сабаби келтирилмаган.
Ўтган дам олиш кунлари Саудия Арабистонида 11 шаҳзода, 4 нафар амалдаги вазир ва бир неча ўнлаб амалдорлар ва тадбиркорлар коррупцияга қарши олиб борилаётган кампания доирасида ҳибсга олинган. Улар орасида Саудия Арабистонининг биринчи қироли Абдулазиз бин Сауд Ол Сауднинг набираси Ал-волид бин Талал ҳам бор. Bloomberg маълумотларига кўра, шаҳзода дунёдаги энг бой одамлардан бири бўлиб, Citigroup Inc ва Apple Inc каби компаниялар акциялари пакетига эга.
Унинг Kingdom Holding компанияси акциялари ҳибсга олинганидан кейин 21фоизга тушиб кетди.
Мавзуга оид
08:20 / 11.09.2024
«Умра – 2024» янги мавсуми бошланди
09:44 / 29.06.2024
Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этгани айтиляпти
18:28 / 24.06.2024
Ҳаж мавсумида вафот этганлар сонининг кўплиги сабаблари маълум қилинди
20:14 / 20.06.2024