Ўзбекистон | 11:40 / 08.11.2017
32254
4 дақиқада ўқилади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги 894-сон қарорига илова Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида” 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:

а)  Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг 12-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилди:

“Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг туристик визасида кўрсатилган муддатдан олдин келган тақдирда туристик визаларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бюролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат этилади”;

б)  Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларида:

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“3. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирликлар, идоралар, мулкчилик шакллари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади), шунингдек, хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхона хизматлари — вақтинчалик яшаш бўйича хизматлар кўрсатиладиган жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналар, туризм базалари ва комплекслари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмонхона уйлари, ўтов ва палаткали лагерлар, санаторийлар ва бошқа объектларда, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортида), бошқа турар жойларда, шунингдек, даволаш муассасаларида яшайдилар”;

13-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилади:

“Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан ушбу талабнинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади”;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисобланади;

16-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилди:

“Хорижий фуқароларнинг амалда ҳисобга қўйилганлиги ички ишлар органлари томонидан автоматлаштирилган махсус электрон дастур ёрдамида текширилади”;

қуйидаги мазмундаги 171-банд қўшилди:

“171. Қуйидагилар:

сайёҳлик оператори томонидан ташкил этиладиган тур доирасида экскурсовод, гид ва/ёки йўриқчи-йўл бошловчи ҳамроҳлигида аҳоли пунктлари ташқарисига саёҳат амалга оширилганда, агар бундай тур муддати ёки унинг бир қисми 10 кундан ошмаса;

хорижий фуқаролар томонидан сайёҳлик операторининг автотурини харид қилган ҳолда шахсий автомобилда, мотоциклда, велосипедда, пиёда ёки гуруҳ таркибида автобусда саёҳат амалга оширилганда, сайёҳлик операторлари томонидан ички ишлар органларига автоматлаштирилган махсус электрон дастур ёрдамида сайёҳларнинг паспорт маълумотлари, ҳаракатланиш йўналишлари схемаси, саёҳат пайтида тўхташ (тунаш) жойлари кўрсатилган электрон шаклдаги рўйхати тақдим этилиши вақтинчалик пропискага тенглаштирилади”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмонхона уйлари, ўтов ва палаткали оромгоҳлар, санаторийлар ва меҳмонхона хизматлари - вақтинча яшаш хизматларини кўрсатадиган бошқа объектлар, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспорти”.

Мавзуга оид