Light | 19:00 / 12.11.2017
44812
3 дақиқада ўқилади

Барча даврларнинг энг сирли 5 кема ҳалокати

Ҳатто бизнинг ҳар соҳадан бохабар асримиз ҳам денгизчиларни очиқ уммонда кутиб турган хавфларни бартараф қила олмайди. Инсоният ўз сайёрасининг поёнсиз туби сирларидан кўра Марс саҳролари қурилмаларини кўпроқ билади - доимий кема ҳалокатлари бунга яққол мисол бўла олади. Don'tPanic тадқиқотчилар ечимини топа олмаган кемаларнинг сирли равишда йўқ бўлишига доир маълумотлари билан бўлишди.

Porpoise

Фото: dnpmag.com

1832 йилда қурилган бу кема икки матчдан бирида турли елкан жиҳозларига эга бўлгани учун "бриг-хамелеон" номини олган. Кема 1838 йилда тадқиқот экспедициясига йўл олган ва ҳатто Антарктидагача етишга муваффақ бўлган. Кейин Porpoise Хитой томон ҳаракатланган ва у ерда Ҳонконгдан атиги икки кунлик масофада дом-дараксиз йўқолган.

Wasp

Фото: dnpmag.com

Британиянинг Wasp капери 13 операцияда иштирок этган ва 1814 йилга бориб Тожнинг барча душманлари учун ҳақиқий қўрқитувчига айланган. 1814 йилнинг 22 сентябрида у савдо кемасига ҳужум қилди, ҳолбуки берилган буйруққа кўра, у йўлда учраган барча кемаларни чўктириши керак бўлган. Атиги бир кундан кейин Wasp барчага маълум савдо йўналишининг ўртасида сирли равишда йўқолган.

SS Baychimo

Фото: dnpmag.com

Улкан юк кемасидан Канаданинг шимолий қисмидан мўйна ташишда фойдаланилган. 1931 йилги қиш ҳаддан ташқари эрта бошланган ва бунга тайёр бўлмаган кема музликларда қотиб қолган. Экипажнинг аксарият қисмини қутқаришга муваффақ бўлинган, жамоанинг яна 20 аъзоси эса об-ҳаво ўзгаришини кутиб, бортда қолишга қарор қилган. Шундан кейин бу одамларни ҳеч ким кўрмаган, кеманинг ўзи эса Арктика сувларида денгизчиларни қўрқитиб, бир неча марта арвоҳ-шарпа сифатида намоён бўлгани айтилади.

Варата

Фото: dnpmag.com

1909 йилда "Варата" йўловчи кемаси Дурбандан Кейптаунга одатий рейсни амалга ошираётган бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра ("Гестар" ҳарбий кемаси параллель равишда ҳаракатланган), тунда кемада ғалати ёруғлик чақнашлари кузатилган, шундан сўнг кема буткул йўқолган. Бутун бир аср давомида "Варата"ни излаш ишлари бир неча бор қайта тикланган, сўнгги натижасиз қидирув 2004 йилда амалга оширилган.

USS Циклоп

Фото: dnpmag.com

"Циклоп" пўлат гиганти 1918 йилда Бразилиядан Балтимор томон ҳаракатланаётиб ғойиб бўлган. Кема ўз бортида қурол-яроғлар учун муҳим маҳсулот ҳисобланган марганецнинг катта захирасини ташиб кетаётган бўлган. Шуниси қизиқки, АҚШ ҳарбий-денгиз флоти уруш учун зарур бўлган юкни ташиётган, йўқолган кемани излашга ҳаракат ҳам қилмаган: охир-оқибат командирлардан бири қандайдир "зарур қурбонлик" ҳақида сирли гап-сўзлар тарқалганини таъкидлаган.

Мавзуга оид