Ўзбекистон | 17:00 / 12.11.2017
17410
2 дақиқада ўқилади

Могерини Ўзбекистонни Бутунжаҳон савдо ташкилотига киришга чақирди

Фото: Reuters

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари ўртасида 2018-19 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ ходими Kun.uz мухбирига маълум қилди.

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Марказий Осиё ва Евроиттифоқ» кўринишидаги вазирлар учрашувида ана шундай ҳужжат имзоланган.

Қозоғистон ТИВ ходимининг айтишича, ҳужжатда минтақавий хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт, энергетика, сайёҳлик соҳаларини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик шартлари белгилаб қўйилган.

Шунингдек, мазкур давлатлар Ташқи ишлар вазирлари БМТ, ШҲТ, МДҲ, ЕХҲТ ташкилоти доирасида ҳам ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олган. Учрашувда иштирок этган Евроиттифоқ вакиллари Федерика Могерини ҳамда Невен Мимица Бишкек шаҳрида Қирғизистон расмийлари билан ҳам кўришган.

Ўз нутқи давомида, қолаверса журналистлар билан суҳбатда Могерини асосан уч нарса катта урғу берди: ёшларни радикал ғоялардан қайтариш ва минтақада терроризмни кучайиб кетишига йўл қўймаслик, Эрон ҳукуматининг ядро дастури, Афғонистонда барқарор тинчликка эришиш.

Шунингдек, у Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилоти аъзолигига кирганини эътироф этиб, ушбу йўналишда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг фаоллигини кўриш умидида эканини билдирди.

 

Мавзуга оид