Иқтисодиёт | 09:20 / 12.11.2017
23762
2 дақиқада ўқилади

Миллиардер муваффақиятли карьеранинг уч босқичи ҳақида

Фото: Getty Images

Forbes журналининг 100 йиллигига Foxconn компанияси асосчиси, тайванлик миллиардер Терри Гоу муваффақиятли карьера ҳақида қисқача эссе ёзди. У бу эсседа муваффақиятли профессионал бўлиш йўлидаги уч босқич ҳақида сўзлаб берди.

Гоу Forbes’нинг 2016 йилги рейтинги бўйича 6,7 млрд долларлик бойлик билан тайванлик миллиардерлар орасида 4-ўринни эгаллаган.

Foxconn Тайваннинг Hon Hai Precision Industry Co., Ltd. компаниясининг савдо номи бўлиб, бу компания 2005 йилдан бери Тайваннинг энг йирик компанияси мақомини сақлаб келмоқда. Бу компанияда миллиондан кўпроқ одам ишлайди, улардан 700 минги Тайваннинг ўзида фаолият юритади.

“Карьерамнинг илк 20 йили давомида барча кучимни пул топишга сарфлаганман. Улар зарур эди, чунки уларсиз ўз идеалларим, мақсадларимга эриша олмасдим. 

Кейин эса яна 20 йил давомида ўз идеалларимга интилдим. Вақти келиб менинг ҳаётим янги маъно касб этди ва мен қандай ишлаш ҳамда қўйилган мақсадларга қандай эришиш кераклигини англадим.

Кейинги 20 йил эса менга завқ келтирувчи нарса устида ишламоқчиман. Менинг қизиқишларим ва устувор мақсадларим, ҳаётий тажрибам ва аввалги ютуқларим ёш авлодни тайёрлаш учун ҳар қачонгидан керак бўлмоқда. Жуда тез орада улар дунёга янги ва фойдали нарса бериши мумкин. 

Ўз профессионал фаолиятида бу уч босқични ўтишга улгурадиганлар ҳақиқатан бахтиёр инсонлардир”, деб ўз фикрлари билан бўлишди миллиардер.

 

Мавзуга оид