Жаҳон | 14:10 / 14.11.2017
13468
2 дақиқада ўқилади

Россия ва Қозоғистон БААга Бойқўнғир бўйича таклиф билан чиқди 

Фото: Roscosmos.ru

Россия ва Қозоғистон БАА Фазовий агентлигига Бойқўнғир космодромининг ракеталар учириш ҳамда мутахассисларни тайёрлаш бўйича имкониятларидан фойдаланишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» «Роскосмос» бош директори Игорь Комаровга таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Бойқўнғир бўйича биз БААдан бўлган ҳамкасбларга ҳамкорлик таклиф қилдик ҳамда қозоғистонлик шерикларимиз билан учириш қурилмалари, ер усти инфратузилмасини ривожлантириш, мутахассисларни тайёрлаш ва технопаркларни яратиш бўйича уларга беришимиз мумкин бўлган имкониятларни муҳокама қилмоқдамиз», - дея айтиб ўтди Комаров Dubai Airshow 2017 халқаро авиация-фазовий кўргазма доирасида.

Унинг таъкидлашича, келажакда «Восточный» космодромидаги ҳамкорлик ҳамда БААдан бўлган фазогирларни ХКСга олиб бориш масалалари ҳам муҳокама қилиниши мумкин.

«Мен шуни айтишим мумкинки, бунинг имкони бор – 2021-2022 йилларда фазогирларни ХКСга олиб боришни таъминлаш», - дея қўшимча қилиб ўтди давлат корпорацияси раҳбари.

Аввалроқ Россия Қозоғистонга 12 минг гектар ерни бергани маълум қилинганди.

Мавзуга оид