Иқтисодиёт | 11:35 / 16.11.2017
56202
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон қашшоқ давлатлар рўйхатига киритилди

Фото: Flickr

Швейцариянинг Credit Suisse банки Қозоғистонни аҳолисининг моддий фаровонлиги кўрсаткичи беш минг доллардан паст бўлган давлатлар қаторига киритди. Бу ҳақда Global Wealth Report 2017 ҳар йиллик ҳисоботида айтилади.

Таъкидланишича, Қозоғистондан ташқари бу гуруҳга собиқ Советлар Иттифоқининг бошқа давлатлари ҳам киритилди: Молдова, Украина, Беларусь, Қирғизистон. Шунингдек, гуруҳдан Бангладеш, Непал, Камбоджа, Миср ҳамда Шри-Ланка жой олган. Бундан ташқари, Марказий Африканинг деярли барча давлатлари қашшоқлар сафидан ўрин эгаллади (Ангола, Экваториал Гвинея ва Габондан ташқари).

Қайд этилишича, вояга етган фуқаросининг моддий фаровонлиги кўрсаткичи 5000-25 000 доллар бўлган гуруҳга энг кўп давлатлар кирган: Ҳиндистон, Россия, Бразилия, Индонезия, Филиппин, Туркия, Аргентина, Боливия, Колумбия, Эквадор, Сальвадор, Мексика, Панама, Парагвай, Жазоир, Иордания, Ливан, Марокаш ва Тунис, Албания, Арманистон, Озарбойжон, Босния, Грузия, Македония, Мўғулистон.

25-100 минг долларлик гуруҳдан эса Хитой, Саудия Арабистони, Малайзия, Ливия, Перу ҳамда Чили жой олди.

Моддий фаровонлик кўрсаткичи 100 минг доллардан ортиқ бўлган мамлакатлар гуруҳида: АҚШ, Канада, Германия, Буюк Британия, Швейцария, Франция, Бельгия, Нидерландия, Италия, Испания, Ирландия, Швеция, Норвегия, Финляндия, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Жанубий Корея бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ер аҳолисининг умумий давлати рекорд даражага етгани хабар берилганди.

 

Мавзуга оид