Самарқандда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
Самарқанд вилояти ҳудудида вилояб ИИБ ЙХҲ бошқармаси томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича бошқарма ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар беради KUN.UZ’га бошқарма ахборот хизмати.
Жорий йилнинг ўтган 10 ойи ичида амалга оширилган тарғибот ва ташвиқот ишларига назар ташланса, вилоят ҳудудидаги мунтазам йўл-патруль хизмати (ЙПХ) масканлари орқали ҳаракатланиб ўтаётган ҳайдовчилар ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳушёрликка даъват қилувчи 10 мингдан ортиқ мурожаатнома ва буклетлар тайёрланиб, аҳолига тарқатилмоқда.
Самарқанд шаҳридаги чорраҳаларда ўрнатилган катта ҳажмдаги ва йўлларда ўрнатилган кичик ҳажмли электрон таблолар, шунингдек, йўл четларидаги реклама баннерларида ҳам ҳушёрлик ва хавфсизликка даъват этувчи ижтимоий рекламалар жойлаштирилмоқда.
Шу билан бирга, вилояти ҳудудида аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда йўловчи ташувчи транспорт воситалари билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида корхона, ташкилотларда ҳайдовчи ва ишчи-хизматчилар билан 453 марта профилактик учрашувлар ўтказилди.
Бундан ташқари, йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳушёрликка чақириш ва эътиборини жалб этиш мақсадида йўловчи ташиши фаолияти билан шуғулланувчи 147 та йўналишдаги автобусларда ва 2723 та йўналишсиз енгил автомобил (такси)ларнинг орқа ойнасига турли тарғибот чақириқлари ва шиорлари ёпиштирилди.
Мавзуга оид
22:56 / 17.02.2020
Самарқандлик фуқаронинг хонадонидан 2 ярим килога яқин «марихуана» топилди
18:18 / 14.12.2019
Ички ишлар вазири ўринбосари: «Кадрларни тўғри танлашимиз керак»
07:46 / 14.12.2019
Россия ИИВ вакиллари Самарқандда инновацион «Ситуацион марказ» билан танишишди
17:10 / 17.09.2019