«Пул ёки озодлик»: саудиялик шаҳзодаларга танлаш имконияти берилган
Саудия Арабистони ҳукумати подшоҳлик оиласининг коррупцияда гумонланиб қўлга олинган аъзоларига мол-мулкларини озодликка алмаштириш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Financial Times нашри ўз манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда.
Нашрнинг аниқлик киритишича, ҳукумат шу тариқа давлат ғазнасини юз миллиардлаб долларга тўлдиришни режалаштириб қўйган.
«Улар Ritz’да (Ritz-Carlton меҳмонхонаси – таҳ.) бўлган аксарият билан музокаралар олиб боришмоқда. Уларга мол-мулк, пулларни чиқаринг ва озод бўлишингиз мумкин, дейилган», - дея айтиб ўтган манба.
Газета суҳбатдошининг сўзларига кўра, қўлга олинган миллиардерлардан бирига ўз бойлигининг 70 фоизини давлатга ўтказиб бериш таклифи билан ҳам чиқишган. Қайд этилишича, бу коррупция фаолияти туфайли етказилган зарарни қоплашга кетади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ саудиялик миллиардерлар ваҳимага тушиб қолгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
08:20 / 11.09.2024
«Умра – 2024» янги мавсуми бошланди
09:44 / 29.06.2024
Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этгани айтиляпти
18:28 / 24.06.2024
Ҳаж мавсумида вафот этганлар сонининг кўплиги сабаблари маълум қилинди
20:14 / 20.06.2024