Жаҳон | 22:50 / 20.11.2017
5878
1 дақиқада ўқилади

Ироқ Курдистонидаги референдум натижаси бекор қилинди

Фото:aa.com.tr

Ироқ олий федерал суди 25 сентябрда Ироқ Курдистонида ўтган мустақиллик референдумини конституцияга зид деб топди ва унинг натижаларини бекор қилишга қарор қилди.

Ушбу референдумни ўтказиш Ироқ Курдистони раҳбарияти томондан бир томонлама равишда қабул қилинганди. Унга кўра кўпчилик овоз билан мустақиллик қўллаб-қувватланганди.

Референдум натижалари халқаро ҳамжамият, жумладан минтақадаги давлатлар томондан ҳам тан олинмаган.

Шундан кейин Туркия Ироқ Курдистонига нисбатан бир қатор чекловлар киритганди, Бағдод эса унга қарши куч операцияси бошлаган. Бу операция натижасида Киркук ва бошқа баҳсли ҳудудлар Ироқ марказий ҳукумати назоратига ўтган.

Мавзуга оид