Жаҳон | 09:15 / 20.11.2017
7667
2 дақиқада ўқилади

Исроиллик вазир араб давлатлари билан махфий алоқа борлигини тан олди

Исроил энергетика вазири Юваль Штайниц Исроил араб давлатлари билан махфий алоқа олиб боришини маълум қилди. У Исроил армияси радиоси жонли эфирида Исроилнинг Саудия Арабистони билан алоқалари нима учун ошкор қилинмаслиги ҳақидаги саволга шундай жавоб берди.
  
“Бизда кўплаб мусулмон ва араб давлатлари билан алоқалар бор, уларнинг баъзилари сир сақланади ва одатда бу алоқалар сир сақланишидан иккинчи томон манфаатдорлик билдиради. Бизда (Исроил) бу алоқаларнинг ошкор қилиниши бўйича муаммо йўқ, бироқ биз гап Саудия Арабистони ёки бошқа араб ёки мусулмон давлати ҳақида кетаётганидан қатъий назар, ўзга томон истагини ҳурмат қиламиз. Бу алоқалар анчагина кўп, бироқ биз буни сир сақлаймиз”, деб айтган Штайниц.

16 ноябрда Исроил армиясми бош штаби раҳбари Гади Айзенкот Elaf араб газетасига берган интервьюсида Исроил зарурат бўлганда Эронга қаршилик кўрсатиш мақсадида Саудия Арабистони ва баъзи “босиқ” араб давлатларига разведка маълумотларини тақдим қилишга тайёрлигини айтган. Унинг айтишича, икки томонда “Яқин Шарқда ҳукмронлик қилмоқчи бўлаётган” Эрон масаласида умумий манфаатлар мавжуд. 

Мавзуга оид