Жаҳон | 12:21 / 20.11.2017
15224
2 дақиқада ўқилади

Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филипп платина тўйини нишонламоқда

Фото: EPA-EFE/ANDY RAIN

Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва унинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги, шаҳзода Филипп никоҳ қурганларининг 70 йиллигини, платина тўйини нишонламоқда. Таъкидланишича, Британия қироллик оиласининг ҳеч бир аъзосига оила риштасининг бу тўйини нишонлаш насиб этмаган. 

Букингем саройи октябрь ойидаёқ мазкур юбилей муносабати билан ҳеч қандай тантанали маросим ташкил этиш режалаштирилмаганини билдирган эди. 91 ёшли Елизавета ва 96 ёшли шаҳзода Филипп бу кунни Виндзор қасрида ўтказишади. 

Аммо Sky News телеканалининг хабар қилишича, платинали жуфтлик яқинлари ва Қироллик оиласи аъзолари учун байрам дастурхони ёзади. 

Меросхўр қиролича Елизавета ва Греция монархлар сулоласи аъзоси, лейтенант Филип Маунтбаттен 1947 йил 20 ноябрда Вестминстер аббатлигида никоҳ риштасини боғлашган эди. Қироллик жуфтлигининг икки нафари шаҳзода Чарльз ва малика Анна Елизавета тахтга ўтирмасдан аввал дунёга келган. Шаҳзодалар Эндрю ва Эдвард оналари қиролича бўлгандан сўнг туғилган. 

Мавзуга оид