Жаҳон | 18:33 / 20.11.2017
11883
1 дақиқада ўқилади
Тожикистон ИИВ раҳбари Имомали Раҳмон ҳақида қўшиқ ёзиб берди
Тожикистонлик хонандалар тўртлиги мамлакат президенти Имомали Раҳмонга бағишланган «Пешвои миллат» («Миллат етакчиси») қўшиғини ижро этди. Қўшиқда айнан президент туфайли барча фуқаролар тинч яшаётгани, айнан у фуқаролик урушига якун ясагани ҳақида куйланади.
Қўшиқдаги сўзлар шоир Ниҳоний қаламига мансуб, бу мамлакат ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Ҳамронинг тахаллуси саналади.
Яқинда эса ички ишлар вазирининг бир нечта шеъри «Мустақиллик ҳақидаги шеърлар» танловида тақдим этилди. У олдинга фақат профессионал шоирларни ўтказиб юборган ҳолда учинчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024
Имомали Раҳмон болалар ва ўқитувчиларни ўзини кутиб олиш тадбирларига чақиришни тақиқлади
08:47 / 30.08.2024