Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди
2017 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартда имзоланган Автомобиль қатновлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома (2017 йил 23 март куни Остона шаҳрида имзоланган) кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Баённома билан мунтазам/номунтазам халқаро автомобиль йўловчиларини ташишни ташкил этиш тўғрисидаги меъёрларни қўшиш орқали Ҳукуматлараро битимнинг қўллаш йўналишлари кенгайтирилади.
Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасида транспорт коммуникациялари йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва автомобиль ташувларини амалга оширишда ўзаро мақбул ҳуқуқий шароит яратиш мақсадида қабул қилинди.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024