Хитойликлар Apple'нинг бир нечта иловаларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлишди
Хитой ҳукумати огоҳлантириши билан Apple компанияси мазкур бозордаги фойдаланувчилари учун Skype, Microsoft Corp'нинг бир нечта алоқа мессенжерларини AppStore қаторидан ўчирди. Гап шундаки, ҳукумат шу турдаги мобил иловалар маҳаллий қонунчиликни бузаётгани ҳақида гапирган.
Reuters'нинг хабар қилишича, Хитойда фойдаланиш тақиқланган Google хизмати, Twitter, Facebook каби интернет платформалар қаторига эндиликда Skype ҳам қўшилган.
Ўтган йили Хитой ҳукумати Пекин сиёсатига қарши кайфиятидаги маълумот ва постларни зудлик билан интернет платформалардан олиб ташлашни, алгоритмни қайта кўриб чиқишни сўраганди. Microsoft вакиллари ушбу сўровга тез жавоб қайтармаган.
Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг илғор компаниялари арзон ишчи кучи ва катта бозор туфайли миллий манфаатларни четга суриб қўяётганидан хавотирдалигини билдирган. Унинг айтишича, АҚШ компаниялари Хитой қўйган барча талабни сўзсиз бажармоқда.