Кремль Google'га қарши даъво аризасини тайёрламоқчи
Расмий Кремль Alphabet корпорациясига тегишли Google платформасига қарши даъво аризасини тайёрлашини билдирмоқда. Гап шундаки, Россия ҳукумати кўмагида молиялаштириладиган Спутник, Russia Today RT каби медиа тарқатган хабарлар Google қидирувида қуйи рейтингда кўрсатилмоқда.
«Роскомнадзор» медиа назорати бошқармаси бошлиғи Александр Жаровнинг айтишича, ташкилот Google раҳбариятига сешанба куни хат йўллаб, вазиятга ойдинлик киритишини сўраган. Маълум қилинишича, Alphabet ижрочи директори Эрик Шмит бундан аввал «рус медиа веб сайтлари энди қидирув хизматида қуйи рейтингда келиб чиқиши»ни билдирган.
Интерфакс нашрининг ёзишича, Жаров «Alphabet раҳбарияти сўровни ўрганиб чиқиб, асосланган жавоб» беришидан умидвор.
АҚШ разведка бошқармаларининг ҳисоботида айтилишича, 2016 йил АҚШда ўтган президентлик сайлов кампанияси даврида, Россия ҳукумати кўмагида яратилган RT ва Спутник номзод Ҳиллари Клинтон ҳақида турли хабарларни тарқатишни кўпайтирган. Хусусан, бу икки медиа компанияси ишончсиз хабарларни ёритишда жонбозлик кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, Google раҳбарият жорий йилнинг апрель ойида шубҳали хабар, янгилик ва маълумотларни қидирув хизматидан олиб ташлашини ёки қуйи рейтингда тақдим этишини билдирганди.
Мавзуга оид
21:56 / 13.10.2024
Google битта тугмани босиш орқали ҳар қандай ҳужжатни подкастга айлантирадиган хизматни ишга туширди
17:00 / 09.10.2024
АҚШ ҳукумати Google'ни парчалашни талаб қилиши мумкин
22:30 / 04.10.2024
YouTube хатолик сабаб юзлаб аккаунтларни спам ва фирибгарлик учун блоклаб қўйди
00:48 / 26.09.2024