VALLABA JEWELLERY – заргарлик дунёсидаги етакчи бренд
Ўзбекистон ҳукуматининг маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратаётгани кўплаб хорижий компанияларни қизиқтириб қўйди. Мана шундай заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган компаниялардан бири - Дубайда асос солинган VALLABA JEWELLERY.
Бугунги кунда VALLABA JEWELLERY компанияси Араб Амирлигидаги етакчи компаниялар орасида муносиб ўринни эгаллаган бўлиб, ўз бизнесини шунингдек, Буюк Британия, АҚШ, Россия каби мамлакатларда ҳам муваффақиятли ривожлантириб келмоқда.
Компанияда юқори малакали ва маҳоратга эга мутахассислар жамоаси ишлайди. Уларнинг профессионаллиги ва моҳирлиги натижасида яратилувчи эксклюзив заргарлик тақинчоқларига нозик дид соҳиблари ҳамда сифатни қадрловчилар орасида талаб юқори.
Компания асосчиси ҳиндистонлик тадбиркор Прадип Кумар Жейн ҳисобланади. У Нью-Деҳлида бой тажриба ва мислсиз мавқега эга бўлган заргарлар оиласининг вакилидир. Прадип Кумар айни дамда ўзининг юқори сифатдаги заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи VALLABA JEWELLERY фабрикасига бошчилик қилади.
Бугунги кунда VALLABA JEWELLERY Ўзбекистоннинг Luxury Gems Group компанияси билан ҳамкорликдаги фаолият бўйича меморандум имзолади. Меморандум ўз ичига Asaka Bank томонидан бошқарилувчи заргарлик корхонасини очиш, Тошкент шаҳридаги нофаол заргарлик заводида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, замонавий заргарлик ускуналарини етказиб бериш, заргарлик маҳсулотларининг дизайнини ишлаб чиқишни кўзда тутган.
Хулоса ўрнида шуни айтамизки, VALLABA JEWELLERY бренди юқори сифат ва дизайнга эга жаҳон миқёсидаги заргарлик фабрикаси яратишда муваффақиятли тажриба ва бой билимга эга. Умид қиламизки, янги завод Ўзбекистонда муваффақият қозонади ва ўзимизнинг миллий заргарлик саноатини халқаро эътирофга сазовор бўлишида муносиб ҳисса қўшади.
Мавзуга оид
23:41 / 13.11.2024
Ўзбекистонга 245 млн сўмлик қўл соатлар ва заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатилди
04:06 / 21.05.2021
Қозонда 2018 йилги жаҳон чемпионати вақтида ўғирланган зеб-зийнатлар топилди
13:30 / 25.03.2019
190 миллион сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош қилинди
19:07 / 04.03.2019