Йирик корпорациялар YouTube’ни бойкот қилмоқда
Бир нечта йирик корпорациялар YouTube’да реклама беришдан бош тортишди, бу уларнинг рекламаси номақбул изоҳларга эга болалар роликларида кўрсатилгани маълум бўлганидан сўнг юз берди, деб хабар бермоқда Financial Times.
Таъкидланишича, бунга «Би-би-си» телекомпанияси ва Times газетаси томонидан изоҳларни модерация қилишнинг номақбул тизими бўйича ўтказилган суриштируви сабаб бўлган. Уларнинг маълумотларига кўра, ишдан чиқиш яхши бўлмаган контент устидан шикоят тизимига тегишли бўлган, шу сабабдан маъмурлар фойдаланувчилар шикоят қилган ҳавола ва матнни олишмаган. Якунда номақбул изоҳлар узоқ вақт давомида болалар видеоси остида туриши ҳам мумкин бўлган.
Шундан сўнг кўплаб корпорациялар суриштирувдан «шокка тушишгани ҳамда хавотирда эканликлари»ни маълум қилишди. Mars ва Mondelez озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, Diageo ичимликлар ишлаб чиқарувчиси, TalkTalk Британия интернет ва телевидение провайдери, Deutsche Bank немис молиявий бирлашмаси, Adidas спорт кийимлари ишлаб чиқарувчиси ҳамда Hewlett-Packard компьютерлар компанияси рекламадан воз кечди.
Ўз навбатида YouTube раҳбариятининг маълум қилишича, уларда видеоёзувларга нисбатан аниқ позиция бор.
«Биз болалар билан боғлиқ бўлган номақбул контент ҳақида огоҳлантириш оладиган бўлсак, уни қатъий қўллаймиз», - дея таъкидлаб ўтишган YouTube’дан.
Мавзуга оид
22:30 / 04.10.2024
YouTube хатолик сабаб юзлаб аккаунтларни спам ва фирибгарлик учун блоклаб қўйди
23:14 / 23.09.2024
YouTubeʼнинг энг машҳур юлдузи MrBeast’га суд таҳдид солмоқда
23:50 / 06.09.2024
YouTube ўсмирларнинг вазн ва фитнесга оид видеоларни кўришини чеклайди
23:05 / 04.09.2024