Спорт | 22:18 / 25.11.2017
15425
2 дақиқада ўқилади

Ла Лига. «Реал» жуда қийин ўйинда «Малага» қаршилигини синдирди

Фото: Reuters

Испания чемпионатининг 13-турида «Реал» ўз майдонида «Малага»ни қабул қилди.

Ҳисоб 9-дақиқада очилди. Роналду зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Аммо, Бензема уни боши билан бўш қолган дарвозага осонликча йўллади.

Орадан 10 дақиқа ўтгач, ҳисоб тенглашди. Ролан ҳимоячиларнинг қўпол хатоларидан фойдаланиб, жарима майдони ичидан зарба йўллаб, дарвозани ишғол этди.

21-дақиқада «Реал» ҳисобда олдинга ўтиб олди. Каземиро бурчак зарбасидан йўлланган тўпни боши билан дарвоза аниқ йўллади.

58-дақиқада, меҳмонлар яна ҳисобни тенглаштирди. Чори Кастронинг узоқ масофадан йўлланган кучли зарбасидан сўнг, дарвозабон Касилья тўпни ушлаб қололмади.

75-дақиқада Модричга нисбатан ишлатилган қўполлик учун, бош ҳакам пенальти белгилади. Роналду тўпни кучли зарба билан тепганида, дарвозабон уни қайтаришга муваффақ бўлди. Бироқ, Криштиану иккинчи уринишда қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллади.

Бу ғалабадан сўнг, «Реал» 27 очко билан учинчи ўринни, «Малага» эса 7 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.

Ла Лига, 13-тур

Реал Мадрид – Малага 3:2 (2:1, 1:1)
25 ноябрь, «Сантьяго Бернабеу» стадиони
Голлар: 1:0 – 9 Бензема, 1:1 – 18 Ролан, 2:1 – 21 Каземиро, 2:2 – 58 Чори Кастро, 3:2 – 76 Роналду. 
Реал Мадрид – Касилья, Варан, Марсело, Карвахаль, Вальехо, Васкес, Каземиро, Кроос (Тео, 81), Иско (Модрич, 62), Бензема (Майораль, 89), Роналду.
Малага – Роберто, Диего Гонсалес, Хуанкар (Бесс, 36), Росалес, Эрнандес, Кеко (Аньор, 66), Гонсалес, Ресио, Чори Кастро, Пеньяранда (Бастон, 61), Ролан.
Огоҳлантиришлар: Пеньяранда (29), Гонсалес (43), Марсело (45).

Мавзуга оид