Тошкентда кекса аёлдан йўл ҳақи олмаган кондукторга мукофот берилди
Тошкент автопарки раҳбарияти кекса аёл йўловчидан йўл ҳақини олишдан бош тортган кондукторни мукофотлади, ҳамда ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчилар томонидан мақтовларга сазовор бўлди.
"Потребитель.уз" (Facebook) гуруҳидаги фойдаланувчининг куни кеча Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи кондуктор Шуҳрат Шертоев ҳақидаги пости 10 мингдан ортиқ лайкни йиғди, 80 минг марта кўрилди ва қарийб мингта изоҳга сабаб бўлди.
Фойдаланувчининг хабар беришича, Шуҳрат ишлаган йўналишли автобусга кекса ёшдаги ҳассали онахон чиққан. У тартиб билан ўралган пулларни олиб, йўл ҳақи учун тўламоқчи бўлганида, Шуҳрат аёлни тўхтатган ва шундай деган: “Онахон керак эмас. Бугун биз онахонлардан йўл ҳақи олмаймиз”.
Кекса аёл аввалига пулни олишни талаб қилган, сўнг эса кўзига ёш келган. Автобус йўловчилари ҳам воқеадан таъсирланган. Гуруҳ фойдаланувчилари Шуҳратга 800 марта энг яхши тилакларни билдиришган, ва ота-онасига раҳмат дейишган.
Тошкент шаҳрининг 5-автопарки раҳбарияти Шуҳрат Шертоевга мукофот бергани хабар қилинган.
Мавзуга оид
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024
Тошкентдаги автобусга номаълум шахслар салон аёл ва эркаклар учун ажратилгани ҳақидаги постерни ёпиштириб кетди
21:58 / 04.11.2024