Спорт | 18:40 / 28.11.2017
9196
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга ФИДЕ президенти келди

Фото: Wikipedia

2017 йилнинг 28 ноябрь куни Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) президенти Кирсан Илюмжинов бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ташриф дастурига биноан делегация Ўзбекистон Республикаси ҳукуматида учрашув ўтказади.

Шунингдек, Кирсан Илюмжинов бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги болалар шахмати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этади.

Мавзуга оид