Чеченистонда келин ўғирлаш одати йўқ қилингани айтилди
Чеченистон ҳукумати келин ўғирлаш одатини йўқотишга эришди, шунингдек, республикада эрта никоҳларнинг олдини олмоқда. Бу ҳақда минтақавий омбудсмен Нурди Нухажиев ТАСС’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Айни дамда республикада вояга етмаган қизлар ва ўсмирлар эрта никоҳ қураётгани йўқ. Шунингдек, келин ўғирлаш, қизларни мажбуран олиб кетиш одатига чек қўйилди. Бунинг устига бу Чеченистон маданиятига хос эмас. Рамзон Қодиров Чеченистон жамияти билан Чеченистон Республикасида бу ҳолатни деярли бутунлай йўқ қилишнинг уддасидан чиқди", - дея айтиб ўтди омбудсмен.
Унинг таъкидлашича, Чеченистонда аёллар ҳуқуқига риоя этиш биринчи ўринда туради. "Бизда Оналар куни, Чеченистон аёли куни каби байрамлар бор. Ҳозирда қизлар ўзлари танлаган касбни эркин ўрганиш имкониятига эгалар. Агарда у ўқиган, яхши мутахассис бўлса, иш ҳам топади, ҳеч ким унга бунда халақит қилмайди", - дея аниқлик киритди Нухажиев.
Мавзуга оид
15:10 / 12.11.2024
Зарема Мусаевага нисбатан янги жиноий иш очилди
12:27 / 06.11.2024
«Мемориал» Чеченистонда эркаклар оммавий қўлга олинаётганини маълум қилди
18:15 / 02.11.2024
Рамзон Қодиров Украина жангчиларини тириклайин асирга олмаслик ҳақидаги буйруғини бекор қилди
09:50 / 31.10.2024