Спорт | 12:50 / 30.11.2017
15561
1 дақиқада ўқилади

Шаҳобиддин Зоиров янги вазнда Ўзбекистон чемпиони бўлди

Фото: KUN.UZ

Термизда ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки чемпионлари аниқланди.

49 кг.гача бўлган вазнда Тошкент вилоятидан келган боксчи Худойназар Файзов бухоролик Мироншоҳ Иброҳимов устидан ғолиб чиқди — 3:2. Бронза медаллар ярим финалчилар — Нодиржон Мирзааҳмедов (Тошкент ш.) ва Аброрбек Абдусаломов (Андижон) га берилди.

52 кг.гача бўлган вазнли боксчилар финалида фарғоналик Абдулло Қўчқоров кескин кечган жангда андижонлик Ҳасанбой Латифохунов устидан ғолиб чиқди — 3:2. Бронза медаллар ярим финалчилар — Асадбек Маликов (Тошкент в.) ҳамда Шаҳриёр Исоқов (Андижон) га топширилди.

56 кг.гача бўлган вазнли боксчилар финалида 52 кг. вазнда Рио олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров тошкентлик Абдулҳай Шораҳматовга мутлақо имконият қолдирмади — 5:0. Бронза медаллар фарғоналик боксчилар — Миразизбек Мирзахалилов ва Аброржон Қодировга насиб этди.

Қолган вазнларда ҳам финал жанглари давом этмоқда.

Мавзуга оид