Ўзбекистон | 20:40 / 30.11.2017
10348
2 дақиқада ўқилади

“Ўзкимёсаноат” Россия компанияси билан қўшма корхона ташкил этди

Фото: Sputnik/ Александр Кряжев

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва Россиянинг “Красцветмет” компанияси Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этишди. 

Маълумотларга кўра, янги корхона кимё саноати компанияларига хизмат кўрсатади ҳамда қимматбаҳо металлар сақловчи иккиламчи материалларни йиғишда ёрдам беради. 

Россия компанияси бош директори Михаил Дягилевнинг айтишича, “Красцветмет” Ўзбекистонда 2013 йилдан фаолият юритиб келади ва каталитик тизимларни етказиб бериш бўйича иккита йирик тендерни ютиб олган. Тендерлардан бири жорий йилда ютиб олинган. 

“5 йил аввал биз ўзимиз ишлаб чиқарадиган специфик маҳсулот – аммиакни оксидлаш ва азот кислота ишлаб чиқариш учун мўлжалланган каталитик тизимларни етказиб бериш бўйича йирик халқаро тендерни ютиб олгандик. Шу йиллар давомида биз Ўзбекистон, давлат корпорациясига бирлаштирилган йирик компаниялар учун ишончли етказиб берувчи бўлдик. Эксплуатация давомида қурилмаларни қимматбаҳо металлар сақловчи материаллардан ўзига хос тозалаш талаб қилинади, биз уларга бу хизматларни кўрсатганмиз”, деб айтди Дягилев.

Компанияда Ўзбекистонга бошқа турдаги, жумладан унинг ўзи ишлаб чиқармайдиган катализаторларни етказиб бериш истаги бор.

Мавзуга оид