Жаҳон | 07:47 / 01.12.2017
7509
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Зимбабве президенти янги ҳукуматни шакллантирди

Фото: Reuters

Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва мамлакатнинг янги ҳукуматини тақдим этди. Бу ҳақда ZBC телеканали хабар қилмоқда.

Хусусан, маълумотларга кўра, молия ва иқтисодий тараққиёт вазири сифатида Патрик Чинамас таништирилган. У бундан аввал киберхавфсизлик ва таҳдидларни аниқлаш вазири бўлган. Генерал Сибусисо Мойо ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллади. Аввалги макроиқтисодий режалаштириш ва инвестицияларни ривожлантириш вазири Симбараше Мумбенгегви президент ишлари ва ҳукумат дастурларини мониторинг қилиш бўйича вазир лавозимини эгаллайди. Кембо Мохади мудофаа вазири бўлди. У Роберте Мугабе даврида давлат хавфсизлигини бошқармаси вазирлиги раҳбари бўлган эди.

Президент рўйхатида 22 янги вазирнинг исм-шарифи ҳам қайд этилган. Давлат раҳбари 27 ноябрда собиқ президент давридаги ҳукуматни тарқатиб юборди. 29 ноябрда Мнангагва вазирлик лавозимларини қисқартириш ниятини билдирди. ZBC телеканалига кўра, вазирларнинг сони янги ҳукуматда 11 та ўринга қисқарган. 

Маълумки, 21 ноябрь куни 37 йил мобайнида мамлакати бошқарган Роберт Мугабе истеъфога чиққанини эълон қилди. Бунга зимбабвелик ҳарбийлар ҳукумат ва парламент биноларига олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйиб, телевидениени назоратга олгани ҳамда президентни уй қамоғига жойлаштиришгани сабаб бўлди. 

Мнангагва 24 ноябрда янги президент сифатида қасамёд қилди. 

Мавзуга оид