Ўзбекистон | 15:50 / 01.12.2017
131456
2 дақиқада ўқилади

Президент девонида яна ўзгаришлар рўй берди

Собиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Рустам Собирович Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Kun.uz манбаси маълумотига кўра, Рустам Қосимов президент девонида Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича секторга бошчилик қилади.

Рустам Қосимов шу йил бошидан буён Давлат бошқаруви академияси ректори, кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

У янги лавозимда Аҳмадхўжа Ниғманович Юнусхўжаев ўрнини эгаллади.

Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари хизмати:
таълимнинг узлуксизлигини таъминлашга ва юқори малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалда самарали ижро этилиши бўйича ишларни ташкил қилади;
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари, замонавий фан ютуқларини ҳисобга олган ҳолда илм-фанни ривожлантириш ва илмий-техник тараққиётнинг устувор йўналишларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини иқтисодиёт, ижтимоий, таълим ва бошқа амалий фаолият соҳаларига жорий қилишни кенгайтириш, илмий кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди;
соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилаш, соғлом авлодни тарбиялаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш, Олимпия ўйинларида, жаҳон биринчиликларида, Осиё чемпионатларида, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоалари спортчиларининг натижадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

Бироз олдинроқ Иқтисодиёт вазири лавозимидан кетган Галина Саидова ҳам президент девонига ўтган. У президент давлат маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган.

Шунингдек, собиқ Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ҳам президент девонига сектор бошлиғи этиб тайинланган.

Мавзуга оид