Фан-техника | 19:30 / 01.12.2017
18048
2 дақиқада ўқилади

Samsung W2018: Тахлама смартфон расман намойиш қилинди

Кутилган смартфон тақдимоти Сямин (Хитой)даги ноанъанавий форм-факторда бўлиб ўтди. Унда смартфоннинг бундан аввал маълум қилинган хусусиятлари ўз тасдиғини топди. Смартфон қурилмаларнинг янги W-линиясини очади.

Samsung W2018 икки дисплей билан тақдим этилади, уларнинг биридан ҳатто ёпилган ҳолатида ҳам фойдаланиш мумкин. Янги қурилма корпуси металлдан ишланган, бармоқ излари сканери орқа томонда, асосий камеранинг ёнида жойлашган.

Қувватланиш/блоклаш ва овозни бошқариш тугмалари - смартфоннинг ўнг томонида жойлашган бўлса, Bixby тугмаси ва SIM-карта ўймаси - чап томонда. Бошқарув учун D-pad сенсор ғилдираги қўлланилади.

Хусусиятлари:

  • Экран: икки 4,2 дюймли AMOLED-дисплей, fullHD (1920 x 1080) + Gorilla Glass 5;
  • Процессор: Snapdragon 835, ядро, 64-бит, 2.35 Ггц;
  • Хотира: 6 Гб оператив ва 64 Гб/256 Гб ички;
  • Камера: 12 Мп'ли асосий, f/1.5, 5 Мп селфи учун;
  • Операцион тизим: Android 7.1.1 Nougat;
  • Ўлчамлари: 132,2x63,2x15,95 мм, оғирлиги - 247 г.

Samsung W2018 кумуш ва тилла рангларда сотувга чиқади. Хитой уни харид қилиш мумкин бўлган биринчи мамлакат бўлади. Смартфон нархи ҳақида тақдимотда маълумот берилмади, шундай бўлса-да, унинг премиум-тоифага тегишли экани аниқ.

Мавзуга оид