Сурия армияси жангарилардан тортиб олинган минглаб қуролни намойиш қилди
Суриялик ҳарбийлар Суриянинг Даур-аз-Зор вилояти жанубидаги Ал-Ашара, Субайхон ва Солиҳия туманларида ИШИД жангариларидан тортиб олинган минглаб қурол-аслаҳани намойиш қилишди. Қурол-аслаҳалар қайд қилинган видео Суриянинг SANA ахборот агентлигининг Youtube’даги каналида жойлаштирилган.
Ҳарбийлар бир неча минг дона ўқотар қурол (Калашников автоматлари ва қўлбола қуроллар), зенит қурилмалари учун стволлар, йирик калибрли танк пулемётлари, 130-миллиметрли М-46 замбаракларини мусодара қилишган.
Бундан ташқари, жангарилардан артиллерия қуроли бўлган бир нечта юк машинаси, жумладан кузовига 152-миллиметрли Д-20 гаубицаси ўрнатилган ГАЗ-3309 юк машинаси тортиб олинган.
Аввалроқ жангарилар омборларида топилган қуроллар АҚШ ва Европада ишлаб чиқарилгани маълум қилинганди. Октябрда Сурия армияси вакиллари Маядин шаҳрида Бельгия, Буюк Британия ва Исроилда ишлаб чиқарилган қуролларни топишганини маълум қилишганди.
Ҳарбийларнинг таъкидлашича, жангарилар қўлига Пентагон дастурлари бўйича иттифоқдошларга ёрдам сифатида сотиб олинган қуроллар тушади.
Мавзуга оид
20:19 / 28.09.2024
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқдаги миссиясини 2025 йилда якунлайди
16:11 / 09.09.2024
Сурияда Исроил зарбаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
21:57 / 07.09.2024
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
20:54 / 11.08.2024