Жаҳон | 09:00 / 03.12.2017
11558
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Порошенко “ҳушёр ҳолатига қарамай” кўп хатоларга йўл қўйишини айтди

Фото: РИА Новости

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили NewsOne телеканали эфирида Украина президенти Пётр Порошенко қандай спиртли ичимликларни хуш кўриши ҳақида сўзлаб берди

Саакашвилининг айтишича, у билан Порошенко ўртасида бир марта суҳбат бўлганда, Порошенко мамлакатда яхши винолар ишлаб чиқарилишига гумон билдирган. 

“У менга “Миша, бизда яхши украин виноси борлигига ишонмайман”, деб айтганди”, деб эслаб ўтди ўша суҳбатни Саакашвили.

Саакашвилининг айтишича, Порошенко италян ва француз виноларини хуш кўради. У, шунингдек, Порошенко меъёридан кўп спиртли ичимлик ичиши ҳақидаги гапларни инкор этди.

“У кўп ичмайди. Бу миш-миш. Бироқ ҳушёр ҳолатига кўп хатолар қилади”, деб айтган Саакашвили.

Мавзуга оид