Ўзбекистон | 12:22 / 06.12.2017
27608
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон президенти Бухорога келди

Фото: President.uz

Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 6 декабрь куни Бухорога келди. 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси бош вазири А.Арипов ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев кутиб олди. 

Афғонистон президенти Бухоро давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашади ва улар олдида маъруза қилади. 

Куннинг иккинчи ярмида президент Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади. 

Мавзуга оид