Фан-техника | 00:43 / 07.12.2017
14426
4 дақиқада ўқилади

Рақамли медиа соҳасида 2018 йил учун 5 прогноз

Фото: TechCrunch

Рақамли медиа соҳасида улкан ўзгаришлар даври кечмоқда. Матнлар сони қисқариб бормоқда, мультимедиага эса тобора кенг ўрин ажратилмоқда. Янги технологиялар жараённи бошқармоқда. TechCrunch 2018 йили медиа оламда нималар юз бериши билан қизиқиб кўрди.

 

1. Анъанавий телеканаллар Netflix’дан ўрнак ола бошлашади

Фото: TechCrunch 

Экспертлар телеканаллар учун оригнал контент олтин асрини прогноз қилишмоқда. Ўзи маҳсулот ишлаб чиқариш — телевидение янги даври асосий «қуроли»га айланади. 2018 йилда Netflix’нинг рақобатчилари янада кўпаяди. Анъанавий кабелли каналлар ва телевизион операторлар оқимли кўрсатув узатиш бозорига кириш учун курашишади. Бу борада фаолликни Amazon, Apple ва бошқа IT-гигантлардан кутиш керак. Оқимли кўрсатув узатиш даври томонидан ўрнатилажак янги ўйин қоидаларини уддалай олмаганлар йирикроқ ўйинчилар томонидан харид қилинади ёки жамики реклама бюджетидан мосуво бўлади.

 

2. Улкан маълумотлар томошабинлар истагини аниқ прогнозлашга имкон яратади

 

Фото: TechCrunch 

Netflix, Amazon ва Facebook фойдаланувчилар ҳақида улкан маълумотлар тўплаш механизмини ривожлантириш билан банд. Компаниялар ундан ютқизиқсиз мультимедиали контент яратишда фойдаланишни исташади. Кенг омма истакларини ўрганиб, улар муваффақиятсиз релизлар сонини минимумга туширишмоқчи. Агар илгари улкан маълумотлар ва фойдаланувчилар хатти-ҳаракати таҳлилидан асосан реклама роликларини яратишда фойдаланилган бўлса, келгуси йилдан бошлаб ахборот ва кўнгилочар контент омманинг кайфиятидан келиб чиқиб тайёрланади.

 

3. Персоналлаштирилган контент тарқатиш

Фото: TechCrunch 

Бу пункт ҳам олдингисига боғлиқлиги аниқ, бироқ бутун медиа саноат ва рақамли эрмаклар учун глобалроқ прогноз тақдим этади. Контент истеъмолчилари ҳақида маълумот тўплаш нафақат Netflix сингари интернет-компаниялар, шунингдек, медиа-бозорнинг анъанавий иштирокчилари учун ҳам оддий ҳолга айланади. Улар ҳар бир муштарий, томошабин, ўйинчи учун тўғри келувчи персоналлаштирилган контент яратишни бошлашади. Бу анъанавий ОАВ ва медиа-компанияларга аудитория талабларига аниқроқ мослашиш имконини беради.

 

4. AR ва VR технологияларнинг оммавий жорий этилиши

 

Фото: TechCrunch 

Apple, Google ва Facebook ўзларининг шундоқ ҳам кам бўлмаган VR ва AR лойиҳалари бюджетини оширишади. Компаниялар AR кўзойнаклардан фойдаланишнинг янгича усулларини ахтаришда давом этишади. 2018 йилда тақиб юрилувчи, қурилмаларнинг виртуал реаллик  имкониятларини кенгайтирувчи турли гаджетлар пайдо бўлади. Компаниялар учун ҳозир муҳими бу соҳада имкон қадар тезроқ муваффақиятга эришиш ҳисобланади. Маррада биринчи бўлганлар қўшимча ва виртуал реалликнинг янги форматларининг барча афзалликларидан максимал дарадажада самарали пул ишлаб олишади.

 

5. Сунъий идрок ва блокчейн медиа-бизнесни ўзгартира бошлайди

 

Фото: TechCrunch 

Товушли ёрдамчилар билан боғлиқ воқеалар ғарб давлатлари учун жуда долзарб. У ерда Amazon’нинг Alexa’си, Apple’нинг Siri’си ва Google’нинг Home карнайи улкан аудиторияга эга бўлганига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Сунъий идрокка асосланган технологиялар нафақат базавий маиший операцияларни соддалаштиради, шунингдек, мультимедиа маҳсулотларини истеъмол қилиш моделини бутунлай ўзгартиради. Товушли ёрдамчилар фойдаланувчиларнинг ўзларига мультимеда контентини бошқариш имконини беради ва бир вақтнинг ўзида унинг яратувчиларига реклама сингдириш учун янги имкониятлар тақдим этади.

Яна бир топ технология — блокчейн ҳам медиа-бизнесда ўз ўрнини топади. У медиа-контентни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига тўғридан-тўғри элтишни йўлга қўйиб, интеллектуал қароқчиликни енгишга кўмаклашади.

Мавзуга оид