Аэропорти йўқ 6 мамлакат: У ерларга қандай бориш мумкин?
Бошқа мамлакатга саёҳат ҳақида гап кетганда автоматик равишда самолёт чиптасини излай бошлаймиз, бироқ шундай мамлакатлар ҳам борки, уларга ҳаво йўли орқали боришнинг имкони йўқ.
Масалан, Ватикан — бу Рим марказида жойлашган атиги 44 гектар майдонга эга давлат. Унинг ўз аэропорти йўқ. Шундай бўлса-да, у ерга Италия пойтахтидан бориш қийин эмас.
Сан-Марино ҳам худди шундай — мамлакат 33 мингдан зиёд аҳолига эга, тўлиқ Италия ҳудуди билан ўралган ва "Федерико Феллини номидаги Римини халқаро аэропорти"дан атиги 15 километр масофада жойлашган.
Энг кичик мамлакатлар рўйхатида Ватикандан кейин иккинчи ўринда турувчи Монако (аҳолиси 38,5 минг киши)га бориш учун эса "Ницца Ложувард соҳили" халқаро аэропортига парвоз қилиш, у ердан эса машинада атиги 25 дақиқада етиб олиш мумкин бўлади.
Шуниси қизиқки, кичик мамлакатлар рўйхатидаги учинчи ва тўртинчи бўлиб турган Науру ва Тувалу ўз аэропортига эга, бешинчи ва олтинчиси эса - йўқ.
Сан-Марино ҳақида юқорида айтилди, Лихтенштейнга бориш учун эса пойтахтдан 38 километр нарида жойлашган "Альтенрайн Санкт-Галлен" аэропортига парвоз қилишга тўғри келади.
Атиги 40 километрли майдонга эгалик қилувчи Андорра ҳам шундай - у ерга парвоз қилишнинг иложи йўқ. Пиринейлар водийсида, тоғ тизмалари ўртасида учиш-қўниш йўлакчаси учун жой топиш қийин бўларди. Шундай экан, у ерга Франция ёки Испания орқали боришга тўғри келади — Андорра пойтахтига бориш керак бўлса, Испаниянинг "Жирона — Коста-Брава" аэропортига парвоз қилган қулайроқ.
Фаластин ҳудудларида ҳам аэропортлар йўқ, бироқ Исроилнинг "Бен-Гурион" халқаро аэропорти Вифлеемдан атиги 42 километр масофада жойлашган.
Мавзуга оид
18:36 / 08.11.2024
Финландия аэропортлари GPS тизимидаги узилишлар туфайли 1960 йиллардаги навигациядан фойдаланишга ўтди
13:30 / 07.01.2024
Беш юлдузли меҳмонхона, метро бекати ва 70 минг машина учун автотураргоҳ – дунёнинг энг йирик аэропортлари
15:11 / 12.02.2020
Тошкент халқаро аэропорти шаҳар ташқарисига кўчирилади
13:08 / 05.11.2018