Ўзбекистон | 12:40 / 10.12.2017
39131
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистоннинг янги президенти Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков яқин кунларда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни давлат мукофотларини тантанали топширишга бағишланган йиғилиш вақтида айтиб ўтди.

«Бир йил ичида ҳамма қўшниларимиз билан муносабатларни яхшилашга эришмоқдамиз. Қўшниларимизга ён бериб, яхши гапиришимиз, муносабатни бошқачароқ қилишимиз керак. Келгусида Қирғизистоннинг янги президенти Ўзбекистонга ташриф билан келиш таклифини билдирди, биз қабул қилдик. Муаммоларимиз бўлган бўлсаям, қўшнимиз», деган президент.

Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонганди. У 24 ноябрь куни лавозимга киришди ва биринчи давлат ташрифини Россияга, 29 ноябрь куни амалга оширди. Кейинроқ у Қозоғистонда ҳам бўлди. 

Шавкат Мирзиёев сентябрь ойида Қирғизистонга ташрифни амалга оширганди. Кейинроқ, 5-6 октябрь кунларида қўшни давлатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга келди.

У партиядоши Сооронбай Жээнбековни ўз иши давомчиси деб атаган.

Мавзуга оид