Жаҳон | 11:33 / 11.12.2017
11902
1 дақиқада ўқилади

Видео: хитойлик ҳарбий танкни дрифт билан тураргоҳга жойлаштирди

Интернет тармоғида Хитой армияси ҳарбий хизматчиларининг танкда дрифт қилган ҳолда жанговар техникани чегараланган тураргоҳга жойлаш мусобақасига доир видеолавҳа пайдо бўлди. Лавҳани Хитойнинг CGTN телеканали YouTube саҳифасига жойлаштирди.

Механик-ҳайдовчи 11 метрлик танкни 3 марта 38 метрлик майдонга жойлаштириши, бунда у ҳарбий техникани дрифт қилдириши талаб этилар эди. Ҳар сафар манёвр қилиш учун жой кам қолишига қарамай, танк ҳайдовчиси белгиланган вазифани аъло даражада уддалади. 

Мавзуга оид