Жамият | 10:28 / 13.12.2017
13071
1 дақиқада ўқилади

Бутун бир қишлоқ аҳли филни қутқаришга ошиқди (видео)

Ҳиндистоннинг Керала штатида лойда ботиб қолган 20 ёшли филни қутқаришга бутун бир қишлоқ аҳли келди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда

Филни унинг ёнидан ўтиб кетган поезд ҳуркитиб юборган. Фил бундан қочишга тушиб, темир йўлдан 1,5 км узоқликда лойга ботиб қолган. Маҳаллий аҳоли уни ўша ерда пайқаб қолган.

Филни қутқаришга бутун қишлоқ келган. Филнинг боши ва оёқларига арқонлар ташланиб, уни трактор ёрдамида лойдан чиқариб олишган.

“Бу филлар одамларнинг яқинлигидан ваҳимага тушиб, назоратдан чиқаётган, Кералада охирги 4 ой ичидаги учинчи шундай ҳолатдир”, деб айтган табиат қўриқчиси Ражив Куруп. Унинг таъкидлашича, бунга штатда бошланган фестиваллар мавсуми ҳам сабаб бўлмоқда.
 

Мавзуга оид