Light | 09:57 / 13.12.2017
21930
2 дақиқада ўқилади

Саёҳат қилиш учун энг қизиқарли жойлар маълум қилинди

National Geographic журнали таҳририяти саёҳат қилиш учун энг қизиқарли жойлар рўйхатини тузди. 

Рейтинг муаллифлари 1-ўринга Эфиопиядаги Харар шаҳрини қўйишди. Бу ерга келишга ботина оладиган сайёҳларни 82 та масжид, ажойиб қаҳва кутиб қолади. Шунингдек, кечаси шаҳарга сиртлонлар оралайди.  

Фото: CNN.com

2-ўринга Аргентинадаги Жужуй вилояти қўйилди. Бу ернинг ўзига жалб қилувчи жойи ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси объектлари рўйхатига кирувчи Кебрада-де-Умауака водийси ҳисобланади. Манзарали тоғлар билан ўралган бу водийда азалдан одамлар яшаб келган. Улар бу ерда милоддан 9 минг аввал яшашни бошлашган.

Фото: Dreamstime

Мутахассислар 3-ўринга Грузия пойтахти Тбилисини лойиқ топишди. Уларнинг фикрича, бу шаҳар архитектуравий услубларининг турфалиги, хинкали (миллий таом) ва маҳаллий одамларнинг меҳмондўстлиги учун келишга арзийди.

Фото: BS tourism

4- ва 5-ўринга Австралиянинг Сидней ва Мексиканинг Оахака штати қўйилди. Шунингдек, етакчи ўнталикдан Вена, Ҳавайидаги Оаху ороли, Мальме, Иордания ва Дублин жой олди.

 

Мавзуга оид