Спорт | 16:57 / 13.12.2017
33366
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бокс федерацияси Осиёнинг энг зўр жамоаси дея эътироф этилди

Осиёнинг энг зўр боксчиларини аниқлаб берувчи The Best of the Asians 2017 овоз бериш жараёни ўз ниҳоясига етди. Унда 14 тоифа бўйича ғолиблар эълон қилинди. Ижтимоий тармоқлардаги овоз бериш жараёни Осиё бокс конфедерациясининг катта ютуғи бўлди.

Ўзбекистон The Best of the Asians—2017 маросимида кўплаб номинацияларда ғолибликни қўлга киритди.

69 килограмм вазн тоифасида мамлакат шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қила олган Шаҳрам Ғиёсов йилнинг энг яхши эркак боксчиси (The Best Asian Man Elite Boxer) сифатида тан олинди. Ғиёсов 2017 йилда AIBA версияси бўйича жаҳон чемпиони (Ҳамбургдаги жаҳон чемпионатида) ва ASBC версияси бўйича Осиё чемпиони (Тошкентдаги Осиё чемпионатида) бўлганди.

2017 йилнинг энг яхши осиёлик боксчиси номинациясида ғолиб: Шаҳрам Ғиёсов, Ўзбекистон, 69 килограмм.

Осиёнинг энг яхши боксчилари номинациясида Топ-3 ғолиблар рўйхати:

1. Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - 57,2 фоиз;

2. Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - 32,8 фоиз;

3. Қайрат Ералиев (Қозоғистон) - 6,1 фоиз.

2017 йилнинг энг зўр ёш боксчилари - Best Asian Men's Youth Boxers in 2017 номинациясида ҳамюртимиз Ражаббой Отаназаров 34,4 фоиз овоз тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади. Ундан олдинги, 1-ўринни олган ҳиндистонлик Сачин Сивач Сингх 36,2 фоиз овоз тўплади, япониялик Ҳаято Цуцуми эса 23,5 фоиз билан 3-ўринни эгаллади.

Осиёнинг ўсмирлар ўртасидаги энг яхши боксчиси - Best Asian Men's Junior Boxers in 2017 номинациясида ўзбекистонлик Жавлонбек Йўлдошев 42,6 фоиз овоз тўплаб, иккинчи ўриндан жой олди. Топ-3 қуйидагича кўриниш олди:

1. Сара Танака (Япония) - 43,2 фоиз;

2. Жавлонбек Йўлдошев (Ўзбекистон) - 42,6 фоиз;

3. Бейбарс Жексен (Қозоғистон) - 5,1 фоиз.

WSB йўналиши бўйича энг яхши осиёлик боксчи - Best Asian WSB Boxers in 2017 номинациясида юртдошларимиз Исроил Мадримов ва Абдулҳай Шораҳматов иккинчи ҳамда учинчи ўринларга муносиб кўрилди. Топ-3:

1. Асланбек Шимберганов (Қозоғистон) - 36,8 фоиз;

2. Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - 30,5 фоиз;

3. Абдулҳай Шораҳматов (Ўзбекистон) - 19 фоиз.

Йил кашфиёти - Asian Discovery of the Year 2017 номинацияси ғолиблари:

1. Ҳусин Ал-Масрий (Сурия) - 33,9 фоиз;

2. Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - 32,7 фоиз;

3. Санжар Турсунов (Ўзбекистон) - 20,1 фоиз.

Осиёнинг энг яхши мураббийлари - Best Asian Coach in 2017:

1. Хирокуни Мото (Япония) - 41,3 фоиз;

2. Ҳамид Тангрибоев (Ўзбекистон) - 39,8 фоиз;

3. Сантьяго Ниева (Ҳиндистон), Қайрат Сатжонов (Қозоғистон) - 6,2/6,2 фоиз.

Осиёнинг энг яхши ITO'лари - Best Asian ITO in 2017:

1. Ленни Д'Гама (Ҳиндистон) - 45,5 фоиз;

2. Дилшод Қозоқов (Ўзбекистон) - 41,3 фоиз;

3. Виктор Ким (Қозоғистон) - 5,5 фоиз.

Осиёнинг энг яхши ҳакамлари - Best Asian R&J in 2017:

1. Нелька Широмала (Шри-Ланка) - 32,6 фоиз;

2. Александр Ҳамидов (Ўзбекистон) - 31,9 фоиз;

3. Ермек Суйениш (Қозоғистон) - 6,7 фоиз.

Осиёнинг энг яхши миллий федерацияси - The Best Asian National Federation in 2017 ғолиблари:

1. Ўзбекистон бокс федерацияси - 91 фоиз;

2. Таиланд бокс ассоциацияси ва Филиппин бокс альянслари ассоциацияси - 3,6/3,6 фоиз.

ASBC президентининг махсус мукофоти Афғонистон бокс федерациясига топширилди.

Мавзуга оид