Apple компания тарихидаги энг қудратли компьютер сотувларига старт берди
Apple 14 декабрь куни бутун дунё бўйлаб янги iMac Pro компьютерлари сотуви ҳақида эълон қилди.
Apple ўзининг янги компьютерини компания тарихидаги энг қудратли Mac деб атамоқда. АҚШда компания 8-,10-, 14- ва 18-ядроли Intel Xeon W процессор ва максимал 16 Гб график хотирали Radeon Vega видеоконтроллерли конфигурацияларни таклиф қилади. Ички хотира ҳажми эса 1-4 Тб, оператив хотира эса 32 Гб'ни ташкил қилади.
Компьютерда тўрт USB 3.0 порти, тўрт Thunderbolt 3 порти, 10 Гбит'ли Ethernet порти, шунингдек қулоқчинлар учун 3,5 мм'ли ўйма ва SDXC картаси учун слот мавжуд.
Таъкидлаш жоизки, Apple ўзининг iMac Pro компьютерини биринчи марта 2017 йилнинг июнида WWDC 2017 анжуманида намойиш қилганди.
АҚШда максимал конфигурацияли iMac Pro 13 199 долларга баҳоланса, минимал конфигурацияси 4 999 долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
19:46 / 11.10.2024
Хитойда iPhone ишлаб чиқарувчи завод ходимлари ҳибсга олинди
20:57 / 07.10.2024
Apple янги қурилмаларни ҳар йили чиқаришни тўхтатади — ОАВ
21:11 / 05.10.2024
6 минг сохта iPhone билан Apple компаниясини чув туширган фирибгарлар жазоланди
22:57 / 28.09.2024