Жаҳон | 07:40 / 15.12.2017
14091
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эронга қарши курашиш учун коалиция тузмоқчи

Фото: Shutterstock

АҚШ Эронга қарши курашиш учун халқаро коалиция тузмоқчи. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли маълум қилди.

“Биз Эрон ва унинг ҳукумати қилаётган ишларга қарши курашиш учун коалиция тузамиз”, деб айтган Хейли Вашингтондаги матбуот анжуманда.

Шу билан бирга, Хейли Теҳрон БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга ракеталар ишлаб чиқариш, террорчиликни қўллаб-қувватлаш ва минтақада “тажовузкор хатти-ҳаракатларни амалга оширишни” тақиқловчи резолюцияларни бузишда яна бир бор айблади.

“Биз халқаро ҳамжамият бу қоидабузарликлар ҳақида билишига ишонч ҳосил қилиш учун дипломатик иш олиб борамиз. Сўнгра бу қоидабузарликлар билан нимадир қилиш учун олға борамиз”, деб айтган Хейли.

Мавзуга оид