Ўзбекистон | 22:40 / 15.12.2017
21104
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги Агросаноат логистика марказида бўлди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Хўжайли туманидаги Агросаноат логистика марказида ҳам бўлди. 

Бу ерда давлатимиз раҳбарига зотдор отларни парваришлаш, наслли қорамоллар, туяларни боқиш, кўпайтириш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, логистика маркази худудида бунёд этилиши кўзда тутилган истиқболли лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, замонавий иссиқхоналар, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш борасидаги ишларга тўхталинди.

Мавзуга оид