Жарроҳ беморларнинг жигарларига ўз инициалларини ўйиб туширгани учун судланмоқда
Инглиз жарроҳи Саймон Брэмхолл суд олдида икки беморнинг ички аъзоларида ўз исми-шарифининг бош ҳарфларини ўйиб туширганини тан олди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Гап шифокор 2013 йилнинг февраль ва августида амалга оширган, жигарларни кўчириб ўтказиш операциялари ҳақида кетмоқда. У лазер нури ёрдамида беморлар жигарида SB ҳарфларини ўйиб туширган.
Брэмхолл унга қўйилган “тан жароҳатлари етказиш” моддаси бўйича эмас, балки “ҳужум қилиш” моддаси бўйича айбини тан олган.
Жарроҳлар лазер нурини жигарда қон оқишини тўхтатиш ҳамда операция қилинадиган жойни белгилашда қўллайдилар. Одатда лазер нурининг излари маълум вақтдан кейин йўқолиб кетади.
Бироқ Брэмхолл операция қилган беморлардан бирида бу излар сақланиб қолган ва бошқа шифокор ўтказган қайта операция вақтида аниқланган.
Прокурор Тони Бэденочнинг айтишича, “бу ноодатий ва мураккаб иш” бўлиб, жиноят ҳуқуқида ҳали бундай иш бўлмаган.
Брэмхолл Бирмингемдаги қиролича Елизавета шифохонасида 12 йил ишлаган. 2014 йилда унга қарши интизомий тергов бошлангандан кейин истеъфога чиққан. Брэмхоллнинг беморларидан бири шифокор унинг ҳаётини сақлаб қолганини айтиб, уни ишига қайтаришни сўраган.
Собиқ жарроҳга ҳукм 12 январда чиқарилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:54 / 20.08.2022
Якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритиш талаблари эълон қилинди
22:35 / 29.07.2022
Навоийда аёл “укол”дан кейин вафот этди. Иш босди-босди қилиб юборилган
11:31 / 27.07.2022
Андижонда шифокор қабулига пичоқлар ва шуруп қотириш ускунаси билан келган шахс ушланди
11:59 / 08.07.2022