АҚШда Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ 3,5 минг ҳужжат ошкор қилинди
15 декабрда АҚШ миллий архивлари АҚШнинг собиқ президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ 3,5 мингдан кўпроқ янги ҳужжатни ошкор қилди.
Архивлар сайтида маълум қилинишича, ҳужжатларнинг ошкор қилиниши ушбу иш бўйича жорий йилдаги олтинчиси ва охиргиси бўлди. Таъкидланишича, ҳозирда 1992 йилги тегишли қонунда кўзда тутилган барча ҳужжатлар тўлиқ ёки қисман эълон қилиб бўлинди. Фақатгина 88 та ҳужжат бундан истиснодир, чунки улар “миллий архивлар ва бошқа идоралар мутахассислари томонидан қўшимча ўрганилиши” керак.
2017 йил июлидан бошлаб умумий ҳолда Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ 34 мингга яқин ҳужжат ошкор қилинди.
Жон Кеннеди 1963 йил 22 ноябрда Даллас шаҳрида отиб ўлдирилган. Терговнинг расмий версиясига кўра, президент жонига собиқ ҳарбий Ли Харви Освальд қасд қилган.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024
АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
16:27 / 21.09.2024