Жаҳон | 00:59 / 17.12.2017
14294
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик аёл ўз iPhone X’ини ҳамкасби юзи билан оча олди

Фото: scmp.com

Хитойлик аёл сотиб олган iPhone X’ни ўз ҳамкасби юзи билан оча олгандан кейин унга Apple томондан пуллари қайтиб берилди. Таъкидланишича, аёл томондан харид қилинган иккинчи смартфонда ҳам юз шу ҳолат юз берган.  

Нанкинда яшовчи Янь фамилияли аёлнинг айтишича, у харид қилган iPhone X’да телефонни унинг эгаси юзи ёрдамида блокдан чиқаришга имкон берувчи FaceID функциясини ишга туширган. Функцияни синаш жараёнида аёл смартфонни ўз ҳамкасби юзи ёрдамида ҳам оча олган. Шундан кейин аёл Apple’нинг “қайноқ хизматига” телефон қилиб, бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берган. Бироқ компанияда унга ишонишмаган. Шунда икки аёл ҳам компаниянинг яқин орадаги дўконига бориб, у ердаги ходимларга бу нуқсонни намойиш қилишган.  

Дўконда қурилманинг камераси бузилган деб тахмин қилиниб, аёлга янги смартфон беришган. Бироқ бу смартфон билан ҳам авввалги ҳолат юз берган.

Шундан кейин аёлга пуллари қайтиб берилган. Аёл учинчи IPhone X’ни сотиб олган-олмагани ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.

Мавзуга оид