Чилида президент сайлови натижалари маълум қилинди
Чили марказий сайлов комиссияси мамлакат президенти сайловида Себастьян Пиньера ғолиб бўлганини маълум қилди. У мамлакатни 2018-2022 йилларда бошқаради.
99,62 фоиз овоз ҳисоблаб чиқилгандан кейин Пиньера 54,57 фоиз, унинг рақиби сенатор Алехандро Гильиер 45,43 фоиз овоз олгани маълум бўлди.
“Рақибим Себастьян Пиньерани табриклайман, мен ғалаба билан табриклаш учун унга қўнғироқ қилдим”, деб айтган Гильиер Сантьягодаги матбуот анжуманда.
Амалдаги президент Мишель Бачелет ҳам Пиньерани ғалаба билан табриклаган.
Пиньера ва Гильиер сайловнинг 1-турида мос равишда 36,64 ва 22,70 фоиз тўплагандилар. 1-турда ғолиб бўлиш учун 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаш керак эди.
Себастьян Пиньера аввал ҳам президент лавозимини 2010-2014 йилларда эгаллаган. Forbes маълумотларига кўра, унинг бойлиги 2,7 млрд долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
10:19 / 25.04.2024
Чилининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
18:48 / 07.02.2024
Миллиардер ва Чили собиқ президенти Себастян Пинера вертолёт ҳалокатида вафот этди
21:02 / 04.02.2024
Чилида ҳалокатли ўрмон ёнғинлари. Қурбонлар сони 100 дан ошган
13:06 / 16.02.2023