Тикланди. Дунёдаги энг йирик аэропортга чироқ келди
Дунёда энг кўп йўловчига хизмат кўрсатувчи Атланта аэропортидаги электр таъминоти бутунлай тикланди. Бу ҳақда шаҳар мэри Қосим Рид хабар берган. Бу ерда аввалроқ электр энергияси билан келиб чиққан муаммолар туфайли 1,1 мингдан ортиқ рейс бекор қилинганди.
Атланта аэропорти якшанба куни кечқурун ишини қисман тўхтатди ва рейсларни қабул қилмай қўйди. Кейинчалик ўт ўчирувчилар аэропорт барча рейсларни бекор этгани, йўловчилар эса эвакуация қилингани ҳақида хабар беришди. Энергетиклар аэропортдаги электр таъминоти тизимини ярим тунга (Тошкент вақти билан соат 10:00) қадар тўлиқ тиклашни режалаштиришганди.
"Барча электр таъминоти тўла ҳажмда тикланди", - дея ёзган Рид Twitter’даги саҳифасида.
Қўшма Штатларнинг Жоржия штатида жойлашган Атланта халқаро аэропорти дунёда энг кўп йўловчиларга хизмат кўрсатувчи аэропорт саналади. 2016 йил якунларига кўра, бу ердаги йўловчилар оқими 104 миллион кишини ташкил этган.
Мавзуга оид
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
07:37 / 26.10.2024
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди
00:08 / 20.10.2024
Янги Зеландия аэропортида йўловчилар ва уларни кузатгани чиққанларга 3 дақиқадан ортиқ қучоқлашиш тақиқланди
12:10 / 10.10.2024