Жаҳон | 08:58 / 19.12.2017
31025
1 дақиқада ўқилади

Раҳмат Оқилов устидан суд қачон бўлиб ўтиши маълум

Фото: Aftonbladet

Швеция полицияси жорий йилнинг апрель ойида Стокҳольмда рўй берган теракт бўйича иш юзасидан терговни якунлади. Ушбу террорчилик хуружини содир этишда ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов гумонланмоқда. Бу ҳақда TV 4 телеканали прокурор Ханс Ирманга таянган ҳолда хабар берди.

"Дастлабки тергов якунланди ҳамда иш материаллари адвокатга топширилди. Бироқ суд таъқиби ҳозирча қўзғатилмади", - дея айтиб ўтди прокурор Ирман.

Унинг сўзларига кўра, кутилишича, гумонланувчи устидан суд 2018 йилнинг февралида бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

7 апрель куни юк машинаси ҳайдовчиси Дроттнинггатан кўчасида одамларни босиб кетган. У 550 метр юриб ўтиб, Ahlens савдо маркази биносига урилган. Ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Раҳмат Оқиловнинг ҳибсда сақланиш муддати узайтирилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид