Фан-техника | 14:50 / 20.12.2017
18341
2 дақиқада ўқилади

Фантастик тезлик! Virgin Hyperloop One рекорд ўрнатди

Фото: Virgin Hyperloop One

Virgin Hyperloop One тадқиқотчилар жамоаси яна рекорд ўрнатди – Лас-Вегас яқинидаги DevLoop синов майдонида ўтказилган тестлар давомида улар капсулани соатига 387 километр тезликка қадар етказишнинг уддасидан чиқишди.

0,0002 атмосфера босимига эга қувур ичида капсула соатига 310 километрлик аввалги рекордни янгилай олди. Virgin Hyperloop One вакиллари амалга оширилган иш ҳақида ҳисобот бериб, ҳавони кондиционерлаш тизими, бошқарув тизими, барча куч электроникаси ҳамда бошқа компонентлар шундай юкламага бардош бера олиши ҳамда яхши тарзда ишлаётганини қайд этишди. Компания капсула тезлигини секинлик билан, бироқ тўғри тарзда ошириб бормоқда, якунда уни соатига 1100 километрга етказиш режалаштирилган.

Hyperloop One вакиллари синов майдонидаги муваффақият билан чекланишмади ҳамда Virgin Group асосчиси Ричард Брэнсон компания раисига айланганини маълум қилишди. Аввалроқ у Hyperloop One директорлар кенгаши сафидан жой олганди, шундан сўнг компаниянинг ривожланиши учун маблағларни фаол йўналтира бошлади, якунда эса номда “Virgin” ёзуви пайдо бўлди. Брэнсоннинг маълум қилишича, Virgin Hyperloop One муваффақиятидан ҳайратга тушган ҳамда компания ўз салоҳиятини тўла очиб беришига ишонади. 

Мавзуга оид