Жамият | 09:51 / 21.12.2017
17286
1 дақиқада ўқилади

Хитой компанияси ходималари бир-бирларига шапалоқ тушириш билан жазоландилар (видео)

Ижтимоий тармоқларда Хитойнинг Nanchang Jinhuayuan Meiye косметик компанияси базмида кузатилган антиқа ҳолат видеоси оммалашмоқда. 

Видеода компания ходималари ўртага чиқиб, тиззаларига ўтириб олиб, раҳбарлари тўхтатишни буюрмагунигача бир-бирларига шапалоқ тушираётганлари тасвирланган. 

The Sun нашрининг маълум қилишича, ходималар йиллик савдо режасини бажармаганлари учун шундай йўл билан жазоланганлар. Компания раҳбари компаниянинг 14 йиллиги нишонланиши вақтида ходималарни юзлаб ҳамкасблари олдида шундай жазолашга қарор қилган. Таъкидланишича, қизлар ишларини йўқотмаслик учун бу хўрликларга рози бўлганлар

Мавзуга оид