Рамзон Қодиров АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилганига изоҳ берди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров “Магнитский рўйхати”га киритилишига изоҳ берди ва “АҚШнинг бутун валюта захиралари” эвазига ҳам АҚШга бормаган бўлишини айтди.
20 декабрда АҚШ молия вазирлиги санкциялар рўйхатига 5 нафар россияликни, жумладан, Рамзон Қодировни киритган. Улар АҚШ маъмурияти томонидан “суддан ташқари жазолаш, қийноқлар ва инсон ҳуқуқларининг қолган қўпол қоидабузарликларида” айбланганлар.
“Мени уйқусиз тун кутмоқда. Уйқу дорилар ҳам фойда бермайди! Мен аввал ҳам гапиргандим ва хотираси чатоқлар учун яна бир бор қайтараман, агар менга мукофот пули сифатида АҚШнинг бутун валюта захирасини ҳам ваъда қилишганда АҚШга бормасдим”, деб ёзган Қодиров Instagram’да.
“Бутун дунёга машҳур бўлган америкаликлар меникига меҳмонга келадилар, баъзилари эса ҳаттоки Чеченистонда қўним топмоқчилар. Сизларнинг санкцияларингизга тупурганлари бор. Айтишларича, санкциялар инсон ҳуқуқлари бузилишлари билан боғланганмиш. Унда Оқ уй ва Пентагонда бундай ҳуқуқбузарлар етарлича топилганда, уларни дунёнинг бир бурчагидан қидиришга не ҳожат?”, деб киноя қилган Қодиров.
“Аслида, АҚШ мен ўз ҳаётимни хорижий террорчиларга қарши кураш учун бағишлаганимни кечира олмайди. Улар орасида АҚШ махсус хизматлари етиштирган “тарбияланувчилар” бор”, деб ёзган Қодиров.
Магнитский рўйхатига Қодировдан ташқари, Аюб Катаев, Юлия Майорова, Андрей Павлов ва Алексей Шешеня ҳам киритилган. Ҳозирда бу рўйхатда 49 россиялик бор.
Мавзуга оид
22:15 / 28.08.2024
Рамзан Қодировнинг қизлари 2017 йилда Францияга бошқа фамилия остида учгани маълум бўлди
20:36 / 17.08.2024
Рамзан Қодиров пулемёт ўрнатилган Tesla Cybertruck'да кўриниш берди
21:30 / 04.08.2024
Рамзан Қодиров Мудофаа вазирлигидан Чеченистонда полк ва батальонлар тузиш ваколатини беришни сўради
00:00 / 31.07.2024